25 июнь соат 12:00 да «102» рақамига Чилонзор туманида 32 ёшли Howо русумли юк автомобили ҳайдовчиси Талъат Т. «Бунёдкор» кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётганида қарама-қарши йўлакка ўтиб кетгани ва 6 та автомобиль билан тўқнашганлиги ҳақида хабар келди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Тўқнашувга учраган 3 та Matiz, Lacetti, Cobalt ва Spark машиналарининг ҳайдовчилари орасида жароҳат олганлар йўқ.
ЙТҲ натижасида автомобилларнинг биридан ажралган қисм йўлда кетиб бораётган 21 ёшли пиёда Санобарни жароҳатлаган. У енгил тан жароҳати олган ва тиббий хизматга мурожаат қилган.
ЙТҲнинг тахминий сабаби: юк автомобилининг ҳайдовчиси рулни бошқараётган пайти ухлаб қолган.
Изоҳ (0)