«Сурхон» бош мураббийи Андрей Микляев ўз аризасига кўра истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
51 ёшли мутахассис жамоани бутунлай тарк этмайди ва клуб тизимида қолади. У ҳозирча «Сурхон»да қандай лавозимда ишлаши ҳали маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, «Сурхон» Микляев қўл остида Суперлигада 12-турга қадар 6 та ғалаба, 3 та дуранг ҳамда 3 та мағлубият қайд этди ва мусобақа жадвалида 21 очко тўплаган ҳолда 3-ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)