• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Прокурор ва ИИБ бошлиғининг ҳар бир фош этилмаган жиноят бўйича ҳодиса жойига чиқиш тартиби жорий этилди

    Бош прокуратура томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жиноятларни фош этиш юзасидан тезкор-қидирув ва тергов тадбирларини ташкил этиш бўйича комплекс чоралар кўрилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Хусусан:– тизимли равишда тезкор-қидирув фаолиятининг ҳолати, ҳудудлар кесимида жиноятларни фош етиш масалалари муҳокама қилиниб, прокуратура ва Ички ишлар органлари раҳбарларининг бу борадаги фаолиятига танқидий баҳо берилган ҳисоботлари тингланмоқда;– Бош прокурор ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида жойларда амалий ёрдам кўрсатиш учун Бош прокуратура ва ИИВ ходимлари таркибидан доимий фаолият юритадиган штаб ва ишчи гуруҳлар, шунингдек жиноятларни тезкор фош этиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилди;– прокурор ва ИИБ бошлиғининг ҳар бир фош этилмаган жиноят бўйича ҳодиса жойига чиқиш тартиби жорий этилди;– вилоят прокуратураси аппаратларида жиноят содир этган шахс аниқланмаганлиги муносабати билан тўхтатиш режалаштирилган жиноят ишларини ўрганиш, шунингдек, масъул ходимларнинг тергов ҳаракатлари натижалари ва мазкур жиноят ишлари бўйича тезкор-қидирув тадбирлари тўғрисидаги ҳисоботларини муҳокама қилиш тартиби жорий этилди;

    – тергов-қидирув тадбирларини фаоллаштириш бўйича 13 648 та ёзма кўрсатма ва 21 616 та алоҳида топшириқлар юборилди;

    – қидирувда бўлган шахсларнинг қариндошларига ихтиёрий равишда келиш ҳолларида эҳтиёт чорасини ўзгартириш имконияти тўғрисида тушунтириш тадбирлари ўтказилиб, бунинг натижасида қидирувда бўлган 311 та шахс билан алоқа ўрнатилди.

    Кўрилган чоралар натижасида:

    – жорий йилнинг 5 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноятларнинг умумий сони 12 171 тага ёки 30,4% (17 484) га камайди;

    – ўтган йиллардаги жиноятларни ҳисобга олган ҳолда, жорий йилнинг 5 ойида 12 179 та фош этилмаган жиноятлар бўйича қонуний қарор қабул қилинди;

    – 2018 йилда рўйхатга олинган 3 737 та фош этилмаган жиноятлардан 1 759 таси фош этилди;

    – ўтган йилларда жиноят содир этганлик учун қидирилаётган 834 нафар шахс қўлга олинган, 802 та жиноий иш судларга юборилган;

    – 2019 йилда рўйхатга олинган 12 171 та жиноятдан 11 906 таси ёки 97,8% фош этилиб, жорий йилда фош қилинмаган жиноятлар сони (265) 2018 йилга (1 026) нисбатан 74,1% га камайди;

    – жиноят содир этган 130 нафар шахснинг хорижий давлатлардан экстрадицияси таъминланди;

    – жорий йилда содир этилган қотиллик, босқинчилик, номусга тегиш жиноятларини «иссиқ излар» бўйича ўз вақтида фош этилиши таъминланмоқда;Жумладан, Қамаши ва Чироқчи туманларида хусусий уйларга ниқобларда кириб, босқинчиликни амалга оширишга дахлдор бўлган 5 нафар шахс қўлга олинди.  Ёки, Бекобод шаҳрида ахлат йиғиш пункти ҳудудида 2019 йил 22 май ўлдирилган фуқаро Р.М.нинг шахси ўрнатилиб, қотиллик фош этилди;

    – наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 1 069 та жиноят аниқланди, 258,5 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди;

    – 135 нафар бедарак йўқолган шахсларнинг турар жойи аниқланди, шунингдек 31 нафар номаълум мурданинг шахси ўрнатилди;

    – хорижий валюта маблағларининг ноқонуний айланишига оид 312 та факт аниқланди, бу 2018 йилга (187) нисбатан 66,8% га кўпни ташкил қилади.

    Йил бошидан буён 2 миллион доллардан ортиқ, 3,2 миллиард сўм ва 435 миллион сўмга тенг бошқа чет ел валютаси ноқонуний муомаладан чиқарилди.

    Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

     

    25.06.2019, 19:24   Изоҳ (0)   22325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий суд: Гулнора Каримова оқланиши бўйича расмий мурожаат йўқ 

    25.06.2019, 18:33

    26 июнь куни Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    25.06.2019, 18:06

    Олий суд Отабек Муродовга нисбатан қандай эҳтиёт чораси қўлланилганидан хабардор эмас

    25.06.2019, 17:52

    Шавкат Мирзиёев: Ғалаба боғида халқимиз қаҳрамонлиги ва матонати акс этиши керак

    25.06.2019, 17:32

    Андижонда тракторига ёқилғи қуяётган эркак куйиб тан жароҳати олди

    25.06.2019, 17:17

    Наманганликлар «Ёшлар ва қонун» танловида пешқадам бўлди (фото)

    25.06.2019, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.