Жанубий Фарғона каналига тушиб кетган 22 ёшли қирғизистонлик аёлнинг жасади топилди. Бу ҳақда Sputnik хабар қилди.
Таъкидланишича, 22 июнь куни ўзбекистонлик қутқарувчилар аёлнинг жасадини топди. Келаси кун жасад қариндошларга берилди.
Фожиа 20 июнь куни содир бўлган. Маълум бўлишича, аёл соат 11:00 да каналга тушиб кетган. Эри уни қутқараман деб сувга сакраган, унинг орқасидан яна бир йигит сувга тушган. Охирги сакраган йигит қирғоққа чиқишга муваффақ бўлган, бироқ эр-хотинни сув оқими олиб кетган.
Изоҳ (0)