14 сентябрь куни Тошкентда «Синергия» Бизнес мактабининг «Чегарасиз ҳаёт» форуми доирасида афсонавий Ник Вуйчичнинг чиқишлари бўлади. Ник Вуйчич – бутун дунёдаги миллионлаб инсонлар бахтли бўлишни ўрганадиган, ғоялари инсонларга меҳр-муҳаббат туйғуси билан йўғрилган инсон, унинг маърифий фикрлари ва бизни бу ҳаётда қуршаб турган барча нарсага маънавий муносабати инсонларга ўз кучларига ишонч ва некбинлик (оптимизм) бағишлайди.

Ник Вуйчич бир йилда 250 мартагача чиқишлар қилади. Унинг нутқларидан бутун дунёдаги миллионлаб кишилар руҳланадилар, улар орасида илғор фикрли кишилар, алоҳида эҳтиёжманд инсонлар, болалар ва ҳатто президентлар ҳам бор – у 13 та давлатнинг раҳбари билан учрашган. Унинг ҳаёти ва ирода кучи ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайди, фикрлаш доирасининг кенглиги эса инсонларни ўз шахсиятларини ривожлантиришга рағбатлантиради.

Ник Вуйчич қўл-оёқсиз дунёга келди ва ҳатто унинг энг яқин кишилари ўзларининг энг юксак орзуларида ҳам йиллар ўтиб у тирик афсонага айланишини, унинг тимсоли бутун дунёдаги кишиларни руҳлантиришини тасаввур ҳам қила олмаганлар.

Бугунги кунда Ник Вуйчич – энг машҳур мотивацион нотиқ, ногиронларга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган «Қўл-оёқсиз ҳаёт» нотижорат ташкилотининг директори, «Чегарасиз ҳаёт», «Неудержимий», «Кучли бўл» мега-бестселларининг муаллифи.

Никнинг аудиторияси 8 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади, одамлар у билан учрашишни орзу қиладилар ва унинг юзлаб муҳлислари ҳар йили унинг чиқишларида иштирок этиш учун бошқа мамлакатларга учиб борадилар!

Ник Вуйчич билан учрашиш ва жуда катта куч-ғайрат, илҳом олиш имконияти энди сизда ҳам бор! Бу шунчаки оддий мастер-класс бўлмайди, балки минглаб инсонларнинг ҳаётини ўзгартирадиган кун бўлади. Унинг чиқишлари ҳатто чуқур умидсизлик орқасидан ҳам муаммоларнинг ечимини кўриш имконини беради, ким-ким, лекин у эргашиш ва тақлид қилиш учун намуна бўлишга лойиқ. Ахир бу бутун дунё севадиган ноёб одам – ҳеч нарсага қарамай улкан муваффақиятларга эриша олган инсон!

Ник Вуйчичнинг шахсий мисолида Сиз:

- «катта» орзулар қилишга ва бу орзуларни амалга оширишга ўрганасиз;

- фикрлашда ички чекланиш ва қўрқувлардан қандай халос бўлишни тушунасиз;

- энг муҳим нарсани орқага сурмайдиган бўласиз ва ўз ҳаётингизни яхши томонга ўзгартира бошлайсиз.

Унинг мастер-класси «Синергия» Бизнес мактаби томонидан ташкил этилган «Чегарасиз ҳаёт» форуми доирасида ўтади.

Ник Вуйчич тўғрисида баъзи бир фактлар

У 36 ёшда, Австралияда туғилган, ҳозир Лос-Анжелесда яшайди. Иккита олий маълумотга эга, компьютерда дақиқасига 43 та сўз тезлигида ёзишни ўрганди, серфинг билан шуғулланади, гольф ўйнайди, балиқ ови билан қизиқади. Сузади ва ҳатто трамплиндан сувга шўнғийди.

Никнинг миссияси – бошқа инсонларга ёрдам бериш. Ёзувчилик фаолияти ва нотиқликдан ташқари у кўп вақтини Life Without Limbs («Қўл-оёқсиз ҳаёт») жамғармасини ривожлантиришга ажратади. Бу ташкилот худди Ник каби тетраамелия туғма синдроми билан туғилган, шунингдек бахтсиз ҳодиса ёки касаллик сабабли қўли ва оёғини йўқотган инсонларга ёрдам беради.

Ник Вуйчич шунингдек – ўз рафиқасини севадиган эр ва тўртта фарзанднинг бахтиёр отаси. У нафақат ўзи тўлақонли ҳаёт кечиради, балки бошқа одамларда ҳам ўзига ишонч, умид ва муҳаббат туйғуларини уйғотишга ёрдам беради.

Тошкентдаги «Чегарасиз ҳаёт» форуми спикерлари

Ник Вуйчич – мотивацион нотиқ, меценат ёзувчи ва қўшиқчи;

Георгий Аветов – Россияда таълим соҳасидаги эксперт;

Алишер Файзуллаев – профессор, музокараларда эксперт;

Дмитрий Юрков – Synergy Digital бош директори;

Гил Петерсил – нетворкинг бўйича эксперт, MeetPartners компанияси асосчиси;

Инди Гогохия – Instagram’ни олға силжитиш соҳасида эксперт.

Форум тўғрисида ахборот

Қаерда: «Юнусобод-Теннис» давлат теннис клуби (Юнусобод тумани, Ифтихор кўчаси, 1-уй).

Қачон: 14 сентябрь, соат 9:00 дан 18:00 гача.

Ташкилотчи: «Синергия» Бизнес мактаби.

Чипталар қиймати: 450 000 сўмдан бошланади.

Форумнинг қуйидаги сайтида форум тўғрисидаги тўлиқ ахборотни билиб олиш, чипталарни сотиб олиш мумкин: https://sbs-edu.uz/

Телефон: +99894 632 05 00

Реклама ҳуқуқи асосида.