Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «C» гуруҳида 24 июнь, душанба куни 3-тур баҳслари ўтказилади.
Турнинг марказий ўйинида Оскар Табарес қўл остидаги Уругвай терма жамоаси муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритган Чили термасига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, уругвайликлар мусобақанинг 2-турида Япония термаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Чили эса Эквадорни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Шу куни Ҳадзиме Мориясу бошқарувидаги Япония терма жамоаси Эквадор термаси билан баҳсга киришади. Иккала учрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 04:00 да старт олади.
Маълумот учун, Япония 1 очко тўплаган ҳолда «C» гуруҳида 3-ўринни эгаллаб турибди. Эквадор эса 2-тур натижасига кўра очко йиға олмади. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турган Чили термаси ҳисобида 6 очко мавжуд бўлса, Уругвай 4 очко жамғариб 2-поғонадан жой олиб турибди.
Копа Америка—2019
3-тур баҳслари
24 июнь, душанба
«C» гуруҳи
Чили—Уругвай 04:00
Эквадор—Япония 04:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)