22 июнь, шанба куни футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «А» гуруҳида 3-тур баҳсларига старт берилади.
Тите бошқарувидаги Бразилия терма жамоаси Перу термаси билан баҳсга киришади. Эслатиб ўтамиз, бразилияликлар 2-турда Венесуэла билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаганди. Перу эса Боливияни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Шу куни Венесуэла терма жамоаси Боливияга қарши майдонга тушади. Иккала ушрашув ҳам Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.
Маълумот учун, Бразилия ҳамда Перу терма жамоалари «А» гуруҳида 1 ва 2-ўринларни эгаллаб турибди. Иккала жамоада ҳам 4 очкодан мавжуд. Венесуэла эса 2 очко билан 3-ўринда бормоқда. Сўнгги ўриндаги Боливия термаси ҳисобида эса очко мавжуд эмас.
Мавзуга доир: Копа Америка—2019. Чили Эквадорни мағлубиятга учратди
Копа Америка—2019
3-тур баҳлари
22 июнь, шанба
«А» гуруҳи
Перу—Бразилия 00:00
Боливия—Венесуэла 00:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)