«Манчестер Юнайтед» клуб бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшерга трансферлар учун 100 миллион фунт ажратади, дея хабар берди ESPN.
Агарда харажатлар ушбу миқдордан ошиб кетадиган бўлса, футболчилар сотувидан келиб тушадиган маблағ билан қопланади.
Эслатиб ўтамиз, «қизил иблислар» «Лестер» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр ҳамда «Кристал Пелас» аъзоси Аарон Уан-Биссакани ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Бироқ клубларнинг футболчилар учун юқори маблағ талаб қилиши томонларнинг келишуви муваффақиятсиз якунланишига сабаб бўлиб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)