Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Эдинсон Кавани Копа Америка—2019 мусобақасининг «C» гуруҳида 2-турида Японияга қарши майдонга тушди (2:2).
Opta’нинг хабар беришича, ПСЖ ҳужумчиси Уругвай футболи тарихида миллий терма жамоадаги учрашувлар сони бўйича Диего Форланга етиб олди ва рўйхатда 3-ўринга кўтарилиб олди.
Мазкур кўрсаткичда ҳимоячи Диего Годин 129 та учрашув билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда эса терма жамоадаги фаоилятини якунлаган Макси Перейра бормоқда. У миллий терма жамоа таркибида 125 та ўйин ўтказганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)