Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мутасаддилар томонидан Каттақўрғон туманидаги мактабгача таълим муассасаларида иш берувчилар томонидан ходимлар билан меҳнат шартномасини тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этганлик амалиёти таҳлил қилинди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимининг Telegram каналида хабар берилди.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

Таҳлил натижаларига кўра, Каттақўрғон туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 2 ҳамда 4-сон мактабгача таълими муассасаларида ходимлар ҳар олти ой давомида тиббий кўрикдан ўтганлиги, тиббий кўрик харажатларини ўз ҳисобларидан амалга оширганликлари аниқланди.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 214-моддасида «тиббий кўриклардан ўтилиши муносабати билан ходимлар чиқимдор бўлмайдилар» деб белгиланган.

Баён этилган ҳолатлар ҳамда ўрганишда тўпланган ҳужжатларга асосан, Каттақўрғон туман мактабгача таълими бўлимига қарашли 2-сонли ҳамда 4-сонли мактабгача таълими муассасалари мудиралари М.Ҳасанова ва М.Султоноваларнинг ҳатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган (Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш, яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши) ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги боис, тўпланган ҳужжатлар мазкур шахснинг маъмурий жавобгарлик масаласини ваколат доирасида кўриб чиқишлик учун туман Бандликка кўмаклашиш марказига юборилган.

Туман Бандлик марказидан олинган маълумотларга кўра, ҳар иккала муассаса раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилиги талабларини бузганлиги учун энг кам ойлик иш ҳаққининг икки баробари миқдорида жаримага тортилиб, қатъий огоҳлантирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди