Жорий йилнинг 17 июнь куни соат 16.30 да Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик гуруҳига Термиз туманидаги «Чегара» маҳалласида истиқомат қилувчи М.Х. томонидан мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Фуқаро сигири ҳовлисида қазилган 5-6 метрлик чуқурга тушиб кетганлигини билдириб, уни олиб чиқишда ёрдам беришни сўраган.
Мазкур мурожаат юзасидан бошқарма қутқарув отряди воқеа жойига зудлик билан етиб борди. Maxсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида сигир талофатларсиз чуқурдан чиқариб олинди.
Изоҳ (0)