Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози коррупцион можаро доирасида судга чақирилади, деб хабар берди «Лига Новости».

Фото: EPA

Фото: EPA

Агентликнинг ёзишича, Франция кассацион суди Саркози ва унинг адвокати Терри Эрсогнинг коррупция бўйича ишни янгилаш бўйича қарорга нисбатан берган барча апелляцияларини рад этган. Агентлик манбасининг сўзларига кўра, суд иши яқин ойларда бошланади.

Гап Саркозига нисбатан пора бериш, хизмат лавозимидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш, касб сирини очишга ҳаракат қилиш каби айбловлар қўйилган иш ҳақида бормоқда.

Терговнинг билдиришича, кассацион суд унинг сайлов кампанияси молиялаштирилиши тўғрисидаги «Бетанкур иши» ни кўриб чиқаётган вақтда Саркози адвокати Эрсог орқали касб сири билан ҳимояланган маълумотни олишга уринган. Саркози суд аъзоси Азиберга Монакодаги нуфузли суд лавозимини эгаллашга ёрдам беришни ваъда қилган бўлиши мумкин.

Саркози «Бетанкур иши» доирасида сайловолди кампаниясида L’Oreal эгаси Лилиан Бетанкурнинг ишончини суиистеъмол қилишда айбланганди. Тергов 2007 йилда бошланган, аммо 2012 йилгача Саркози президент сифатида иммунитетга эга бўлган. 2013 йилда етарли далиллар бўлмагани боис иш ёпилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин савдо-иқтисодий ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)