Ўзбекистон бокс федерацияси Жаҳон чемпионати учун саралаш баҳслар ўтказилиши ҳақидаги хабарларни рад этди. Бу ҳақда GoSport хабар берди.
Манбага кўра, ташкилот Жаҳон чемпионати учун саралаш мусобақаси ўтказмоқчи эмас.
Бундан ташқари, мазкур мусобақа ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга мос келмаслиги, терма жамоа аъзолари машғулотлар жараёнида спарринг жангларида иштирок этиши мумкин, бироқ бу мусобақа мақомида бўлмаслиги айтиб ўтилган.
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Жаҳон чемпионати сентябрь ойида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)