Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Польшада шаҳар кўчалари бўйлаб Т-55 танкида сайр қилган маст эркак қўлга олинди, деб хабар беради Newsweek.

Фото: Wiadomosci

Фото: Wiadomosci

Мазкур ҳодиса 12 июнь куни Паенчно шаҳрида содир бўлган, бироқ воқеага кейинроқ эътибор қаратишган. Маълум бўлишича, польшалик ҳарбийларга тегишли Т-55 танкини бир жойдан бошқа жойга кўчириб олиб ўтишаётган бўлган. Жараён орасида техникани ташишга мўлжалланган транспортёр бузилиб қолган. Уни тузатиш учун эса танкни ерга тушириш керак бўлган.

Операциянинг айнан шу қисмига 49 ёшли ҳайдовчи жавобгар бўлган. Ичиб олган ҳайдовчи ҳарбий техникада сайр қилиш имкониятидан унумли фойдаланган. Полициячилар етиб келгунига қадар Т-55 шаҳар марказий кўчларини айланиб чиқишга улгурган.

Ҳайдовчи қўлга олинган ва ўзига келгач сўроқ қилинган. Агарда унга нисбатан хавфли транспорт вазиятини юзага келтириш бўйича айблов эълон қилинса, ҳайдовчи саккиз йилга қамалиши мумкин.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)