Футбол бўйича Копа Америка—2019 мусобақасининг «А» гуруҳида 18 июнь, сешанба куни 2-тур учрашувлари якунига етди.
Куннинг дастлабки ўйинида Боливия терма жамоаси Перу термаси билан баҳсга киришди.
Беллашувда боливиялик ҳужумчи Марсело Моренонинг пенальтидан урган голига перуликлар Паоло Герреро (45), Жефферсон Фарфан (55) ҳамда Эдисон Флоресларнинг (90) голлари билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа Перу термаси 2-тур гуруҳ баҳсларида Боливия устидан 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
Ушбу ғалабадан сўнг Перу 4 очко тўплаб, гуруҳда 2-ўринда боряпти. Боливия эса 2 тур натижасига кўра бирорта ҳам очко йиға олмади ва жамоа сўнгги поғонани эгаллаб турибди.
Мусобақа мезбони Бразилия термаси эса Венесуэлага қарши майдонга тушди.
Ўйин давомида ҳисоб очилмади ва жамоалар 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Мазкур турдан сўнг Бразилия очколари сонини 4 тага етказиб, «А» гуруҳида етакчилик қилмоқда. Венесуэла эса 2 очко билан 3-ўринни банд қилмоқда.
Копа Америка—2019
2-тур баҳси
18 июнь, сешанба
«А» гуруҳи
Боливия—Перу 1:3
Голлар: 1:0 — 28, пенальти, Морено, 1:1 — 45 Герреро, 1:2 — 55 Фарфан, 1:3 — 90 ФлоресБразилия—Венесуэла 0:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)