Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош прокуратура масъуллари иштирокидаги мулоқотда бу саволга жавоб берилди.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Тергов давомида аниқланишича, 2013—2017 йилларда С.Юсупов ўзини ўш пайтдаги МХХ ходими сифатида таништириб, жами 6 нафар фуқаронинг ишончига кирган. Жами 160 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Бош прокуратура вакилларига кўра, ушбу жиноят иши доирасида барча айбдор шахслар жавобгарлиги қонуний ҳал этилади.

Мулоқотда С.Юсуповнинг рафиқаси, адвокатининг айтган гаплари ва Бош прокуратура расмий баёнотидаги фарқлар сабаби сўралди.

Таъкидланишича, айбланувчиларнинг яқинлари ҳам тергов жараёнларига оид ўз қарашларига эга бўлиши ҳамда илтимосномалар киритиш ҳуқуқига эга. Ушбу ишда қариндошлар томонидан билдирилган илтимосномалар асосида Бош прокуратура жиноят-процессуал қонунчилиги доирасида максимал шаффофликни таъминлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.