Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» интернет-нашрида «Президент тақиқига қарамай, Қаршидаги маҳалла масъулларига солиқ йиғиш мажбурияти юклатилди» номли мақола эълон қилинган эди. Унда Қарши шаҳридаги мавжуд маҳалла масъулларига ҳар ой аҳолидан 10 миллион сўмлик солиқ тушумларини тушириш мажбурияти юклатилгани ҳақида сўз борганди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қарши шаҳар Кенгаши биноси.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қарши шаҳар Кенгаши биноси.
Фото: «Дарё»

Ушбу мақола юзасидан Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

«Бугунги кунда Қашқадарё вилоятида 685 минг 429 нафар солиқ тўловчи жисмоний шахслар мавжуд. Шаҳар ва туман давлат солиқ инспекцияларидан жами 122 нафар ходим маҳалла, қишлоқ фуқаролар йиғинларига бириктирилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида фуқаролар қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбурлиги белгиланган.

Солиқ органлари ходимлари ҳар куни хонадонма-хонадон юриб, аҳолига солиқларнинг нима учун тўланиши ва қаерларга сарфланиши, солиқларни ўз вақтида тўлашнинг ижтимоий аҳамияти ҳақида тушунтириш, профилактик тарғибот ишларини олиб борадилар.

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллий бюджет даромадларини тўлдириб, солиқ тўловчиларнинг ўзлари яшаб турган ҳудуднинг ободлиги, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш учун сарфланади.

Шу боис ҳокимлар ва бошқа мутасадди шахслар мол-мулк ва ер солиқларини ўз вақтида маҳаллий бюджетга ундириш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш, тарғибот ишларини амалга оширишлари мумкин.

Бироқ мақолада келтирилганидек, маҳалла масъулларига солиқ тушумларини тушириш мажбурияти юклатилмайди. Бу борада ҳудуд ободлиги йўлида амалга оширилаётган ўзгаришларга ҳисса қўшиш учун маҳаллий бюджетга тушумларни ўз вақтида тушишини таъминлашда ихтиёрийлик асосида ёрдам беришлари сўралади», — дейилади Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси муносабатида.

Аввалроқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш Қарши шаҳар Кенгаши бунга муносабат билдириб, маҳалла масъуллари топшириқни бошқача тушунганини маълум қилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Дунё
Лукашенко «кучсиз Mercedes» туфайли ЕОИИ саммитига пиёда келди (видео)