11 июнь куни Тошкент шаҳрида фронтал юкортгичлар бўйича биринчи халқаро анжумани доирасида «XCMG фронтал юкортгичнинг энг яхши оператори» мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.
Унда корпорация вице-президенти, фронтал юкортгичлар заводи директори Ван Синчжунинг меҳмон сифатида қатнашди. Тадбирни корпорациянинг расмий дилери — Texnika Advans Servis (ТAS) компанияси томонидан ташкил этилган.
Маълумот учун, корпорация махсус техникани ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича ХХРда етакчи ва жаҳонда 5-ўринда.
2018 йилда компаниянинг фронтал юкортгичлар сотув ҳажми 17 925 та ташкил этиб, улардан 729 таси Ўзбекистонга экспорт қилинган. Фронтал юкортгичларидан кўчмас мулк объектларини, йўлларни, гидроиншоотларни, газ ва нефть объектларини қуришда, шунингдек электрлаштириш, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олиш, шаҳарларни модернизация қилишда кенг фойдаланилади.
Изоҳ (0)