ПСЖ ҳужумчиси Неймар ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин.
L’Equipe’нинг хабар беришича, футболчи учун яхшигина таклиф тушса, Париж клуби раҳбарияти Неймар трансфери бўйича эътироз билдирмайди.
Маълум бўлишича, бразилиялик ПСЖдаги мураккаб вазиятдан чарчаган ва у клубини ўзгартиришни хоҳламоқда.
Унинг агенти Пини Заҳави ҳужумчини Испанияга қайтариш борасида аллақачон ишларни бошлаб юборган. «Барселона» ҳам Неймарни жамоага қайтаришдан умидвор бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 2018/19 йилги мавсум Франция чемпионатида 17 та учрашув ўтказиб, 15 та гол урди ва 8 та голга ассистентлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)