Навоийда эҳтиётсизлик оқибатида хавфли вазиятга тушиб қолган болага ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Навоий шаҳри «Навоий» кўчаси 45-уйнинг 117-хонадонида яшовчи фуқаро Наргиза Баҳронова вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «1050» қисқа рақамига қўнғироқ қилди.

У 2013 йилда туғилган ўғли Далер Баҳронов ўйнаб бошини эшик панжарасига тиққанини ва эндиликда қайтиб ололмаятганини айтиб ёрдам сўраб мурожат қилган.

«Маълум бўлишича, қутқарувчиларга мурожат қилишгунча болакайнинг онаси ва қўшнилар Далернинг бошини панжарадан чиқаришга бир неча маротаба ҳаракат қилган. Бесамар ҳаракатлар Далернинг кучли қўрқув ва ваҳимага тушишга сабаб бўлган, бунинг натижасида боланинг бўйни шишган.

Олинган маълумотга кўра, зудлик билан воқеа содир бўлган жойга етиб борган қутқарувчилар У.Облақулов, Р.Қосимов ва Б.Мажидовлар махсус гидравлик қайчи ёрдамида панжарани кесди ва Далерни соғ-саломат онасига топширди», — дейилади хабарда.

Фото: Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати

Фото: Навоий вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати