«Бавария» ҳимоячиси Матс Ҳуммелс Дормунднинг «Боруссия» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Sport Bild хабар берди.
Манбага кўра, мюнхенликлар 30 ёшли футболчи учун келиб тушган таклифни қабул қилган. Ҳуммелснинг трансфери бонуслардан ташқари 20 миллион еврога баҳоланмоқда. У ҳозирда йилига 12 миллион евро олади, бироқ Дортмундда эса йилига 10 миллион ишлаб топиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ҳуммелс «Бавария»га 2016 йилда «Боруссия»нинг ўзидан 35 миллион евро эвазига келиб қўшилганди.
Маълумот учун, у 2018/19 йилги мавсум Бундеслигада 21 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ҳамда 1 та голли узатма берди.
Шунингдек, у «Бавария» билан 7 та совринга эга чиқди. «Боруссия Дортмунд» сафида эса 5 та совринни қўлга киритганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)