«Реал» ярим ҳимоячиси Маркос Льоренте Мадриднинг бошқа бир клуби «Атлетико»га ўтишга яқин турибди, деб ёзади COPE.
«Реал» Льорентени сотишни хоҳлаган эди. Унга «Атлетико Мадрид»дан жиддий таклиф келиб тушган. Айни дамда томонлар трансфер масаласининг якуний босқичига етиб келган.
«Атлетико» 24 ёшли ярим ҳимоячи учун «Реал»га 40 миллион евро тўлайди. Маркоснинг ўзи эса «матрасчилар» билан 5 йиллик шартномага имзо чекади.
Льоренте сўнгги икки мавсум Ла Лигада 20 та ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)