Бокс бўйича биринчи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Александр Усик россиялик Александр Поветкинга қарши кечиши мумкин бўлган ўта оғир вазндаги дебют жанги ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар берди.
«Промоутерлар ўзаро суҳбатлашди. Ўйлашимча, бу қандайдир сиёсатга бориб тақалмоқда. Мен Александр билан жанг қилишни истамайман. Чунки бу сиёсатга боғланиб кетиши мумкин. Шу сабабли мазкур жанг ўтказилишини хоҳламаяпман», — деди Усик.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)