Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россиялик қўшиқчи Дмитрий Билан машинаси бузилиб қолганлиги сабаб уч соат Москва яқинидаги трасса бўйлаб пиёда юришга мажбур бўлди. Бу ҳақда қўшиқчи ўзининг Instagram’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Sputnik.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

«Иссиқ, чанг йўллар ва артистга ёрдам бериш учун тўхтамайдиган машиналар. Режадан ташқари сайр ўзимни оддий одамдек ҳис қилишимга ёрдам берди», — деб ёзади қўшиқчи.

Таниқли қўшиқчи нега такси ёки ўзининг минглаб мухлисларини ёрдамга чақирмагани номаълум. Балки бу каби сайрлар «мияни тозалаб», юлдузлик касалининг ривожланишига йўл қўймасликка олиб келар.

Изоҳ
Асосий янгиликлар