Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчилик гуруҳига Фарғона шаҳар Дўстлик кўчасида яшовчи аёлдан унинг 10 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик оқибатида бетон орасига қисилиб қолганлиги ҳақида мурожаат келиб тушган.

Фото: ФВБ

Фото: ФВБ

Бошқарма матбуот хизматининг маълум қилишича, қутқарув отряди командири катта лейтенант Нозимжон Нурмаҳамедов бошчилигидаги навбатчи гуруҳ шахсий таркиби тезкорлик билан воқеа жойига етиб борган.

Фото: ФВБ

Фото: ФВБ

Маълум бўлишича, бола шу кўчадаги қурилиши якунланмаган уйнинг девори орасига кирган кучук боласини олмоқчи бўлиб иккита девор орасидаги тор оралиққа кирганда йиқилиб, пойдевор учун қурилган бетон орасида қолиб кетган.

Фото: ФВБ

Фото: ФВБ

Қутқарув отряди навбатчи сменаси томонидан қўл ва махсус гидравлик, электрик асбоб-анжомлар ёрдамида қурилиши якунланмаган уйнинг девор қисми қисман бузилиб чиқармоқчи бўлганда боланинг тана қисми шишиб, бетонга қисилиб қолганлиги аниқланган.

Шундан сўнг пойдевор учун қурилган бетон қўл, мото, электрик асбоб-анжомлар ёрдамида кесиб, бўлакларга ажратилган ва бола ҳеч қандай тан жароҳатларсиз қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар