Ўзбекистон Президенти топшириғига асосан бугун, 4 июнь куни Тошкент шаҳридаги 500 та оилага Сергели тумани «Чоштепа» маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйлардаги хонадонлар ТЕКИNGА совға тариқасида эҳтиёжмандларга топширилди. Бу ҳақда Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳида маълум қилинди.
Булар:
- 300 нафар уй-жойга муҳтож, оғир вазиятга тушган, ногиронлиги бўлган фуқаролар, боқувчисини йўқотган ҳамда ёлғиз аёллар;
- 150 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар;
- 50 нафар Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги илмий-текшириш институтларининг илмий тадқиқотчилари, олий таълим муассасаларида илмий изланишлар олиб бораётган докторант ва таянч докторантлари.
Изоҳ (0)