«Айнтрахт»нинг 21 ёшли сербиялик ҳужумчиси Лука Йович «Реал Мадрид» аъзосига айланди. Бу ҳақда «Қироллик клуби» расмий сайти маълум қилди.
Трансфер бандлари очиқланмаган. ОАВ маълумотига кўра, «Реал» трансфер учуун 65-70 миллион евро сарфлаган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Мадрид клуби футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолайди.
Йович ортда қолган мавсум Бундеслига ва Европа Лигасида 36 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)