Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда. Уларда мамлакат халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, эзгу истаклар изҳор этилган. Бу ҳақда Президентнинг расмий-веб сайтида хабар берилди.
Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Қозоғистоннинг биринчи президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев;
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев;
Қирғизистон Президенти Сооронбай Жеенбеков;
Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон;
Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;
Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев;
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған;
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;
Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди – Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён;
Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Ички ишлар вазири Сайф бин Зоид Ол Наҳаён.
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Изоҳ (0)