4 июнь, сешанба куни Франция пойтахти Париж шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди.
Унда 2023 йил бўлиб ўтадиган футбол бўйича Осиё Кубогига мазбонлик қиладиган давлат номи эълон қилинди. 2019 йил 15 май куни Жанубий Корея ўз аризасини қайтариб олганди. Даъвогарлар орасида эса фақатгина Хитой қолганди.
Конгрессда эса Осиё Кубоги—2023 Хитойда бўлиб ўтиши расман тасдиқланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)