«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2 йилни ижара асосида «Бавария»да ўтказган «Реал» ярим ҳимоячиси Хамес Родригес билан гаплашди.
SportBild’нинг хабар беришича, Роналду колумбиялик футболчига қўнғироқ қилиб, уни Турин клубида кўришни истаётганини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 2017 йилда Хамесни 15 миллион еврога ижара асосида олганди. Агарда Мюнхен клуби футболчини тўлиқлигиша сотиб олмоқчи бўлса, 15 июнга қадар «Қироллик клуби» ҳисобига 42 миллион евро ўтказиши керак. Бироқ бунинг амалга ошмаслиги ойдинлашмоқда.
Шу сабабли Хамес «Реал»га қайтади. Аммо мадридликлар унинг хизматига қизиқмаяпти.
Аввалроқ Хамес ўз фаолиятини А Серияда давом эттиришни хоҳлаётгани, аммо «Реал» футболчини инглиз клубларига сотиб юбориши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)