• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада ҳаж ва умрага жўнатишни ваъда қилиб, 10 кишини 300 млн сўмга туширган фирма раҳбари 8 йилга қамалди

    Фарғонада ҳаж ва умра зиёратига жўнатишни ваъда қилиб, 10 нафар фуқарони салкам 300 миллион сўмга чув туширган сайёҳлик фирмаси раҳбарининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: «Халқ сўзи»

    Фото: «Халқ сўзи»

    Бағдод туманидаги «UMID SAYYOX» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги сайёҳлик фирмасининг раҳбари Ҳ.Нишонов шундай ишга қўл урди.

    У 2015 йилда мазкур сайёҳлик фирмасини ташкил этган бўлиб, талабгорларни мамлакатнинг тарихий жойларига саёҳатини ташкил қилиш ишлари билан шуғулланиб келарди. Аста-секин бу борада тажрибаси ортиб, юртдошларни ҳаж ва умра зиёратига юбориш ҳаракатини ҳам бошлаб юборди. Аммо бу борада Ҳ.Нишоновнинг нияти умуман бошқа эди.

    У ҳаж ва умра зиёратига бориш истагидаги фуқароларни жалб қилиш мақсадида туман марказидаги аҳоли гавжум жойларда ўзининг реклама ва эълонларини ўрнатди. Саудия Арабистонига ҳаж ва умра зиёратига бориш истагида бўлган фуқароларга «Ўзбектуризм» миллий компанияси орқали юборишини маълум қилди. Қарабсизки, орадан кўп ўтмай офисининг эшигини тақиллатиб келувчилар пайдо бўлди.

    Ҳажга боришни ният қилиб юрган фуқаро М.Усмонов ҳам фирибгарнинг тузоғига тушди. Ҳ.Нишонов уни сайёҳлик фирмаси орқали умра зиёратига юборишига ишонтириб, дастлаб 14 миллион сўм, кейин 21 миллион сўм пулини қўлга киритди. Зиёрат тадоригини бошлаб юборган М.Усмонов фирибгарнинг қўлига тушганини ўйлаб ҳам кўрмаганди.

    Ҳ.Нишонов қараса, муқаддас зиёратга борувчилар анчагина, тайёргина мўмай даромад. Унинг фуқароларни Саудия Арабистонига зиёратга юбораётганидан А.Қодиров ҳам хабар топади. Ҳ.Нишонов олдига келиб, турмуш ўртоғи билан умрага бориш ниятида эканлигини айтганда, уларни ҳам авраб, ваъдани қуюқ қилди. Чол-кампирни зиёратга юбориш учун тўлов сифатида 28 миллион сўмни қўлга киритиб, яна эски найрангини қўллади. Яъни умра масаласи ҳал бўлмаганини айтиб, пойтахт орқали ҳажга юборишни ваъда қилди ва уларни яна 42 миллион, жами бўлиб 70 миллион сўмга чув туширди.

    Умуман олганда, Ҳ.Нишонов ҳаж ва умра зиёратига юбораман деб, 10 нафар фуқаронинг қарийб 300 миллион сўм маблағини ўзлаштириб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

    Шунингдек, Ҳ.Нишонов ижарага Isuzu русумли автобус ҳайдаб юрган фуқарони ҳам алдади. Гап шундаки, у ҳайдовчи Р.Қодировнинг ишончига кириб, агар ўзининг сайёҳлик фирмаси орқали фуқароларни Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига олиб бориб келса, ҳар бир сайёҳ учун маълум ҳақ беришини айтди. Ўтган йилнинг июнь август ойларида Р.Қодиров 3 маротаба сайёҳларни саёҳатга олиб бориб келди. Ҳисоб-китоб вақти келганда эса тутқич бермай, ҳайдовчини 4 миллион 300 минг сўмга туширди.

    Жиноят ишлари бўйича Бағдод туман судида Ҳ.Нишоновнинг жиноят иши кўриб чиқилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Шу билан бирга, унга жабрланувчиларга етказилган зарарни тўлаш мажбурияти ҳам юклатилди.

    03.06.2019, 19:40   Изоҳ (0)   34626
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёмғир натижасида Тошкент сув остида қолди (видео)

    03.06.2019, 19:27

    Қозоғистонда 16 нафар ўзбекистонлик маиший газдан заҳарланди

    03.06.2019, 18:48

    Қарши шаҳрида вилоят тарихида биринчи маротаба гуллар ва қушлар сайли бўлиб ўтди

    03.06.2019, 18:42

    4 июнь куни ҳам ёмғирли ҳаво кутиладими?

    03.06.2019, 18:34

    Туркияда гиламга ўралган аёл жасади топилди, у Ўзбекистон фуқароси бўлиши мумкин

    03.06.2019, 18:22

    Тошкентда кучли ёмғир қуймоқда (фото ва видео)

    03.06.2019, 17:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.