Қримда «Детская новая волна» танловининг финал босқичи бўлиб ўтди, деб хабар берди «Nuz.uz».

Фото: «Nuz.uz»

Финал босқичининг очилиш маросимида кўплаб таниқли россиялик санъаткорлар ҳамда тўққиз давлатдан иштирок этяотган финал босқичи иштирокчилари чиқиш қилди.

Жорий йилда танлов 12 марта ўтказилмоқда.  Иштирокчиларнинг чиқишлари «Артек-Арена» концерт майдонида бўлиб ўтди.

Танловда Ўзбекистон, Литва, Қозоғистон, Буюк Британия, Беларусь, Арманистон, Абхазия, Россия, Мальта каби 9 мамлакатдан 11 нафар бола иштирок эди.

Меҳмонлар ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари орасида Олег Газманов, Лев Лешенко, Зара ва Ньюшаларни кўриш мумкин.

Милена Пак Ташкент International School мактабининг олтинчи синфида ўқийди. У бунга қадар кўплаб халқаро танловларда иштирок этган.