Эктор Купер бошчилигидаги футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида 2 июнь, якшанба куни Аланя шаҳрида Туркия термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади. Беллашув Sport-TV телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши кутилмоқда.
Туркия терма жамоаси бош мураббийи Шенол Гунеш Ўзбекистонга қарши ўйинда терма жамоанинг бир қатор етакчи футболчилари — Италиянинг «Милан» клуби ярим ҳимоячиси Хоқон Чалханўғлу ва «Эвертон» ҳужумчиси Женк Тосун майдонга тушмаслигини маълум қилди.
Ўртоқлик ўйини
2 июнь, якшанбаТуркия — Ўзбекистон 23:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)