«Манчестер Сити» шорт-листидан 3 нафар ярим ҳимоячи ўрин эгаллади. Бу ҳақда Sky Sports хабар берди.
Футболчилар Фернандиньога ўринбосар сифатида кўриб чиқилмоқда.
Англия клуби учун «Атлетико» ярим ҳимоячиси Родри энг мақбул вариант ҳисобланмоқда. Испаниялик футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврони ташкил этади.
«Лион» хавбеки Танги Ндомбеле эса «манкунианлар»нинг иккинчи асосий мақсади ҳисобланади. Бундан ташқари «Манчестер Сити» «Реал» ярим ҳимоячиси Маркос Льорентега ҳам қизиқмоқда. У 50 миллион еврога баҳоланмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)