«Манчестер Сити» Туриннинг «Ювентус» клуби ҳимоячиси Жоау Конселуни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.
Манбага кўра, Англия клуби футболчи учун 70 миллион евро билан таклиф билан чиққан. Бундан ташқари Конселунинг хизматига Англиянинг бошқа бир клуби «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, Конселу «Ювентус»га 2018 йилнинг ёзида «Валенсия»дан 40 миллион евро эвазига келиб қўшилганди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2023 йилда тугайди.
Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи Италия А Сериясининг 2018/19 йилги мавсумида 25 та учрашувда (22 тасида асосий таркибда) майдонга тушиб, 1 та гол уриб, 4 та голга ассистентлик қилди ҳамда 6 та сариқ карточка ишлаб олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)