Marca талқинига кўра, «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лигада мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Аргентиналик Ла Лигада умумий ҳисобда 36 та гол уришга муваффақ бўлди ва 6-маротаба Пичичи совринини қўлга киритди. Ушбу соврин Испания чемпионатида энг яхши тўпурарга берилади.
Ҳужумчи тўпурарлар баҳсида энг яқин таъқибчилари Луис Суарес ҳамда Карим Бенземани 15 та голга ортда қолдирди. Уларнинг ҳисобида 21 тадан гол мавжуд.
Бундан ташқари, Месси Европанинг энг яхши тўпурари бўлди ва 6 марта «Олтин бутса»ни қўлга киритди.
Аввалроқ мавсумнинг энг омадсизлари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)