20 майдан 26 майгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 748 та автомобиль рақамлари сотилди. Бу ҳақда Товар-хом ашё биржаси маълумотларида келтирилган, деб ёзади Spot.
Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,1 миллиард сўмни ташкил қилди.
Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 16,7 фоиз биринчи тоифадаги авторақамларга, 47,7 фоиз иккинчи ва 35,6 фоиз учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Шунингдек, биржа савдоларининг ҳажми 1,25 триллион сўмдан 872,4 миллиард сўмга камайди. Валюта савдо майдончаси орқали 4,3 миллион долларлик товарлар сотилди.
Изоҳ (0)