Болалар кўпинча мактабга боришни хоҳламаслиги ҳеч кимга сир эмас. Лекин дунёнинг баъзи жойларида илм олиш учун болалар катта қийинчиликни енгиб ўтади. Баъзан ҳаётига хавф ҳам туғилиши мумкин. AdMe ана шундай ҳолатларга эътибор қаратди.
Сув тошқини пайтида дарёнинг кўприги вайрон бўлганидан сўнг, Чилангкап қишлоғидан мактаб ўқувчилари ўзлари бамбукдан ясаган сол ёрдамида мактабга қатнай бошлади (Индонезия)
Миср ўқувчилари мактабдан шундай қайтади
Эркак 6 нафар боласини мактабдан уйга олиб келмоқда (Ҳиндистон, Уттар-Прадеш штати)
Манила яқинидаги бир қишлоқда ўқувчилар мактабга Субик кўрфазидаги тош қирғоқ бўйлаб боради (Филиппин)
11 ёшли бола уйидан чиқиб, мактабга кетяпти (Туркия). Жизра шаҳри Сурия билан чегарадош бўлгани сабаб, анча азият чеккан
Фаластинда ўқувчилар мактабга бадавий Хан ал-Ахмар қишлоғидан пиёда юриб боради
Шринагардаги бу йўловчилар кўприги қачонлардир вайрон бўлган, ўқувчилар эса унинг қолдиқларига тирмашиб, мактабга етиб олади (Кашмир)
Хитойнинг Ганло уездида ўқувчилар бир кунда икки марта қийин ва хавфли йўлни босиб ўтади: уларнинг мактаби 2 300 метр баландликдаги тоғда жойлашган
Жакарта кўчаларида кўпинча кучли ёмғир ёғади, шунинг учун ўқувчилар мактабга етиб олгунича формалари жиққа ҳўл бўлиб кетади (Индонезия)
Аҳолиси бир неча миллион бўлган Аҳмадободда ўқувчилар мактабга рикшаларда боради
Индонезиянинг Ява оролида болалар ҳар куни мактабга ёғочдан ишланган осма кўприк орқали боради
Хитойнинг Сичуан провинциясида бир қишлоқ ўқувчилари 1400 метрлик тик қояга кўтарилади
Бали оролларидаги болалар мактабгача юк машинасида тик туриб кетади (Индонезия)
Кашмирда ўқувчилар мактабга Дал кўлидан қайиқда сузиб боради
Изоҳ (0)