«Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко «Интер» билан трансферини муҳокама қилди, деб хабар берди Sky Sports.
Таъкидланишича, 33 ёшли босниялик Милан клуби билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришди.
Аввалроқ «неррадзурилар» Жекони 20 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлганди.
Маълумот учун, Жеконинг римликлар билан тузган шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ўйинчи «Рома»дан шартнома муддатини узайтириш борасида янги таклиф олгани йўқ. Маълум бўлишича, Рим клуби ҳужумчининиг жамоани тарк этишига қарши эмас.
Эслатиб ўтамиз, Жеко жорий мавсум А Серияда 32 та ўйинда 9 та гол урди ва 7 та голли пас берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)