Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университети профессор ўқитувчилари ташаббуси билан ёзма саводхонликни ривожлантириш мақсадида Diktant.uz лойиҳаси амалга оширилмоқда, бу ҳақда ЎзА хабар қилади.
Иккинчи маротаба ташкил этилаётган ушбу лойиҳа мамлакатда истиқомат қилаётган фуқароларнинг ёзма саводхонлигини оширишга қаратилган.
Ҳозирга қадар 2791 нафар киши ундан рўйхатдан ўтган. Ушбу лойиҳада иштирок этиб, ўзбек тили келажаги учун муҳим таклифларни билдириш учун Diktant.uz’га кириб рўйхатдан ўтиш лозим.
Рўйхатдан ўтган фуқаролар 28 май куни Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида бўладиган диктантда фаол иштирок этиши мумкин.
Изоҳ (0)