29 май куни «Челси» ҳамда «Арсенал» клублари ўртасида кечадиган Европа Лигаси финал учрашувидан сўнг «Реал Мадрид» Эден Азар трансфери масаласи бўйича янги таклиф билан чиқади. Бу ҳақда The Telegraph хабар берди.
«Челси» 28 ёшли бельгияликни 130 миллион фунтга баҳоламоқда. «Аристократлар» Европа Лигасини ютган ҳолатда ҳам футболчининг нархини камайтириш ниятида эмас.
«Қироллик клуби», ўз навбатида, Азар учун 88 миллион евродан сал кўпроқ маблағ таклиф қилмоқчи. Шу билан бирга мадридликлар ёзда трансфер муваффақиятли амалга ошишига ишонмоқда.
Маълумот учун, Азарнинг «Челси» билан тузган шартномаси 2020 йилнинг 30 июнида тугайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)