Жорий йилнинг 22 май куни Самарқанд шаҳрининг Ислом Каримов кўчасида муқаддас Рамазон ойи шарафига бағишланган хайрия акцияси бўлиб ўтди. Одамларга керакли маҳсулотлар бепул берилди: нон, сув ва нишолда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати маълумотига таяниб Zarnews хабар бермоқда.
Акцияни туризмни ривожлантириш бўйича жамоатчилик Кенгаши вакиллари, «Ипак йўли» университети ва Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти ходимлари ташкиллаштирди. Тадбир якунида ташкилотчилар 1-меҳрибонлик уйига ташриф буюриб, болаларга совға саломлар улашди.
Изоҳ (0)