Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Украина соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Уляна Супрун БМТдан Россияни ташкилот хавфсизлик кенгаши аъзолигидан чиқаришни сўради, деб хабар берди «РБК».

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

«БМТ Россия федерацияси халқаро ҳуқуқ тизимига қайтмагунича унинг Хавфсизлик кенгашида бўлишига йўл қўймаслиги керак», — деди у Женевадаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси сессиясида.

Уляна Супрун бу Донбас ва Қрим ҳудудидан Россия ҳарбийларининг олиб чиқиб кетилиши, ҳарбий ва сиёсий маҳбусларнинг озод этилиши масаласига ҳам тегишли эканлигини қайд этди.

Супрун шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларни «Кремль асири» бўлиб қолмаслик учун Россия молиялаштирадиган лойиҳалардан воз кечишга чақирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар