«Челси» раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Эден Азарни «Реал»га 87 миллион фунт (100 миллион евро атрофида) эвазига сотишга тайёр.
Лондон клуби узоқ вақт мобайнида бельгиялик футболчининг нархини 100 миллион фунтдан туширмай келаётганди.
Daily Mail’нинг хабар беришича, ҳозирда «аристократлар» ўйинчини арзонроқ маблағга қўйиб юборишга тайёр.
Аввалроқ футболчи ўзининг жамоадан кетиш ҳақидаги қарорини маълум қилганди. Маълумот учун, Азар 2012 йилдан буён лондонликлар сафида тўп суриб келади.
Эслатиб ўтамиз, бельгиялик ўйинчи Англия Премьер лигасида 37 та учрашув ўтказиб, 16 та голга муаллифлик қилди ва 15 та голли узатма берди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)