«Байер Леверкузен» ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт Дортмунднинг «Боруссия» клуби аъзосига айланди. Бу ҳақда клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
23 ёшли хавбек дортмундликлар билан 5 йиллик шартнома имзолади. Унинг шартномаси 2024 йилнинг 30 июнь санасида якунига етади.
Брандтнинг «Байер» билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар амал қилган, бироқ унинг шартномаси бандида 25 миллион евро миқдоридаги товон пули кўрсатилган. Дортмундликлар эса бу пулни тўлашга рози бўлган.
Маълумот учун, ярим ҳимоячи якунига етган мавсум Бундеслига доирасида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 15 та голли пас берди.
Аввалроқ «Боруссия» Торган Азарни ҳам сотиб олганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)