Тожикистон 20 май, душанба кунидан бошлаб барча йирик қидирув сайтларга кириш имкони чеклади. Бу ҳақда мамлакатда фаолият кўрсатувчи телекоммуниция компаниялар тасдиқлаган маълумотга таяниб Sputnik хабар қилади.
«Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб қидирув сайтларини блокировка қилиш ҳақида қарорни қабул қилди», — деб маълум қилинди Тcell, «Билайн» ва «Мегафон» компанияларда.
Президент матбуот хизматида ҳукумат томонидан бундай қарор ёки фармойиш қабул қилинмаганини маълум қилинди. Ваколатли бўлган идора — Алоқа хизмати эса изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, 19 май, якшанба куни Душанбе яқинидаги Вахдат шаҳрида қаттиқ тартибли колонияда маҳбуслар исён кўтарди. Бунинг оқибатида уч нафар қўриқчи ва 29 нафар маҳбус ўлдирилди. Колонияда жами 1500 маҳбус бўлган.
Тожикистон ИИВ маълумотига кўра, исён «Ислом давлати» аъзолари томонидан амалга оширилган. 25 нафар ҳалок бўлган маҳбуслар террорчилик ташкилотларга алоқадор бўлгани учун қамалган.
Исён бартараф этилди, колония иш тартиби тикланди, исёнда иштирок этган 35 нафар маҳбус қўлга олинган.
Изоҳ (0)