Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ўзаро мулоқот, халқаро анжуманлар ва давра суҳбатларида иштирок этиш учун 19 май куни АҚШга жўнаб кетди.

Фото: «Islaminstitut.uz»

Фото: «Islaminstitut.uz»

Диний идоранинг маълум қилишича, Ўзбекистон делегацияси АҚШ Давлат департаменти вакиллари билан учрашув ўтказиш ва халқаро диний эркинликлар масалалари бўйича мутахассислар билан мулоқотлар ташкил этиш режалаштирилган.

Шунингдек, АҚШдаги дин пешволари билан мулоқотлар уюштириб, ўзаро ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги келишувлар ҳам муҳокама қилинади.

«Ташриф давомида соҳа мутахассислари, экспертлар ва дин пешволари иштирокида ‘Маърифат ва диний бағрикенглик: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси’ мавзусида давра суҳбати ҳам бўлиб ўтади», — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар