Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Денов туман бўлими ходимлари томонидан, туман прокуратураси ва Марказий банк вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда АТ «Халқ банки» Денов филиалида «Ҳар бир оила — тадбиркор» давлат дастури ижроси аҳволи ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Текшириш жараёнида 12 нафар фуқароларга иссиқхона қуриш учун 319 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилганлиги, банк томонидан ушбу ажратилган кредит маблағларининг мақсадли ишлатилганлиги ўрганилмаганлиги натижасида, мижозлар томонидан кредитлар мақсадсиз сарфланиб юборилган бўлса-да, кредитлар мақсадли ишлатилаётганлиги ҳақида мониторинг далолатномалари расмийлаштирилиб, расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар киритиб, 319 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилинишига йўл қўйилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан АТ «Халқ банки» Денов филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)