18 май, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг сўнгги турида «Бавария» ўз майдонида «Айнтархт»ни мағлуб этиб (5:1), кетма-кет 7 марта мамлакат чемпионига айланди.
MisterChip’нинг маълум қилишича, «Бавария» ярим ҳимоячиси Франк Рибери чемпионликлар сони бўйича Бундеслига рекордини ўрнатди.
2007 йилдан буён «Бавария» сафида тўп суриб келаётган Рибери учун бу фаолиятидаги 9-чемпионлик бўлди.
Меҳмет Шолл, Оливер Кан, Бастиан Швайнштайгер, Давид Алаба, Томас Мюллер ва Арьен Роббен 8 та соврин билан ундан кейинги ўринларни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиши маълум қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)