18 май, шанба куни футбол бўйича Германия Бундеслигасининг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.
Нико Ковач қўл остидаги Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Альянс Арена»да «Айнтрахт Франкфурт»ни қабул қилади. Қайд этиш жоиз, «қизиллар» 33-турда «Лейпциг» билан дуранг ўйнаганди (0:0). Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 75 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда.
Шу куни Люсен Фавр бошлиқ «Боруссия Дортмунд» жамоаси «Боруссия Мюнхенгладбах» майдонига сафар қилади. Иккала учрашув ҳам 18:30 да бошланади. Таъкидлаш жоиз, дортмундликлар аввалги турда «Фортуна Дюссельдорф»ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Маълумот учун, «Боруссия Дортмунд» 73 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
Бундеслига
34-тур баҳслари
18 май, шанба
«Бавария»—«Айнтрахт Ф» 18:30
«Шальке-04»—«Штутгарт» 18:30
«Боруссия М»—«Боруссия Д» 18:30
«Ҳерта»—«Байер Леверкузен» 18:30
«Вердер»—«Лейпциг» 18:30
«Фрайбург»—«Ньюрнберг» 18:30
«Майнц»—«Ҳоффенҳайм» 18:30
«Вольфсбург»—«Аугсбург» 18:30
«Фортуна Д»—«Ҳанновер» 18:30
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)